Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2023 йил: Ҳамма қуёш батареяларига ўтади
14.02.2016 19:45,  
16

Муаллиф Клиффорд Краусс 2023 йилга бориб дунё бўйича энергетика соҳасида юзага келиши мумкин ўзгаришлар ҳақида фикр юритган. Хусусан, унинг фикрича, электромобиллар анча оммалашиб кетади. Қуёш энергиси шунчалик арзон бўлиб кетадики, миллионлаб оилалар ва корхоналар қуёш батареяларини ўрнатишга имкон топа олишади. Ёқилғининг қазиб олинадиган тури ўша пайтда ҳам устунликка эга бўлади, бироқ кўпгина юк машиналари ва поездлар атроф муҳитни ифлослантирадиган дизель ёқилғисини эмас, табиий газни ишлатади. АҚШ йирик газ экспортчисига айланиши кутилмоқда.

Мақолада уқтирилишича, буларнинг ҳеч бирини хом хаёл деб ҳисоблашга ўрин йўқ. Охирги ўн йил ичида юз берган ўзгаришлар келажакка ана шундай умид билан қарашга асос бўлмоқда. 2003 йилда Америкадаги табиий газ захираларининг таги кўриниб қолгани ҳақида гапирилаётган эди, ўшанда тадбиркорлар газ импорти бўйича қимматбаҳо терминалларга сармоя киритишни бошлаб юборишди. АҚШ нефть саноатида сусайиш кузатилди.

«Рип ҳозир уйғонганида кескин ўзгаришларга гувоҳ бўлган бўларди: мамлакат энергетика мустақиллиги йўлидан кетмоқда, буни ҳатто ўн йил илгари ҳам тасаввур қилолмасдик. Шимолий Дакота ва Техасда нефть қазиб олиш ортмоқда. Қўшма Штатлар бензин ва дизель ёқилғисининг соф экспортчисига айланди. Бундан ташқари, табиий газни сотиш учун янги бозорлар қидирилмоқда: янгича бурғулаш технологиялари шарофати билан сўнгги беш йил ичида газ қазиб олиш кўпайди ва бу нархнинг тушишига олиб келди», – дея ёзади Клиффорд Краусс.

«Гап энергия ҳақида кетар экан, ўйин қоидаси шундай: кутилмаганни кут, – дейди энергетика бўйича таҳлилчи Дэниел Ергин. – Энергетика соҳасида тадқиқотлар, ишланмалар ва инновацияларга жуда катта эътибор қаратилмоқда ва ўн йилдан кейин биз умуман бошқача манзарага гувоҳ бўламиз».

Мақола муаллифининг таъкидлашича, чуқур ўзгаришлар ҳозирданоқ кузатилмоқда. Ёқилғини иқтисод қилишнинг янги стандартлари туфайли 2025 йилга бориб автомобиллар бир галлон (4,54 литр) ёқилғи ишлатган ҳолда икки ҳисса кўпроқ масофани босиб ўта олади. Олимлар шамол эсмаган ва қуёш порламаган маҳалларда шамол трубиналари ва қуёш энергетикаси қурилмалари ишчанлигини ошириш учун электр энергиясини сақлаш усулларини такомиллаштириш устида бош қотиришмоқда. Бой энергия манбаларидан маҳрум Япония яқинда денгиз тубидаги метан гидратидан табиий газ олиш усулини ўйлаб топди. Бу кашфиёт янги йирик газ манбалари эшигини бутун дунё учун очиши мумкин. 

Аброр

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан