Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллионлаб ҳиндистонликлар вафот этган руҳонийнинг қайта тирилишини кутмоқда
13.07.2017 09:55,  
12

Ҳиндистон суди уч йил олдин вафот этган диний етакчининг жасадини у қайта тирилгунча музлаткичда сақлашга рухсат берди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

“Дивя Жёти Жагрити Санстҳан” (Илоҳий нурдан огоҳлантириш миссияси) номли диний секта асосчиси Ашутош Маҳаражнинг юраги 2014 йилнинг январь ойида уришдан тўхтаган. Унинг издошлари эса руҳонийнинг “самадҳи” деб номланган чуқур руҳий ўйга толиш ҳолатига тушган деб ҳисоблашади. Шунинг учун руҳоний жасади Панжобдаги хусусий музхонада, қаттиқ қўриқланадиган шароитда сақланмоқда.

Марҳумнинг ўғли Далип Кумар Жҳа эса вафот этган отасининг жасадини ҳиндуийлик анъаналарига мувофиқ куйдириш истагида. Шу мақсадда у отасининг жасадини унинг издошларидан олиб беришларини сўраб, судга мурожаат қилган. Аммо ўтган ҳафта бўлиб ўтган суд маҳкамаси Далип Жҳанинг аризасини асоссиз деб топган ва жасадни музхонада сақлашга рухсат берган.

Суднинг Маҳаражни тирик деб тан олгани тўғрисида аниқ маълумот йўқ. Аммо судья руҳонийнинг ўғли бошчилигида тайёрланган шикоятга рад жавобини берган. Жҳанинг адвокати улар энди олий судга шикоят қилишларини маълум қилди.

2014 йилда шифокорлар томонидан клиник ўлими қайд этилгандан сўнг, руҳоний жасадини ўтда куйдириш бўйича суд қарори чиқарилган эди. Ўтган ҳафтада эълон қилинган суд қарорида аввалги ҳукм бекор қилинган ва жасадни куйдириш тақиқланган.

Марҳум Ашутош Маҳаражнинг асл исми Маҳеш Кумар Жҳа бўлиб, Биҳар вилоятида туғилган. 1983 йилда Панжоб вилоятида янги диний мазҳабга асос солган. Унинг диний йўналиши жуда йирик империяга айланиб кетган бўлиб, гуруҳ ҳисобидаги мулклар 120 миллион доллардан ортади.

Ҳиндистондан ташқари, Маҳаражнинг АҚШ, Жанубий Америка, Австралия, Яқин Шарқ ва Европада миллионлаб тарафдорлари мавжуд. Руҳонийнинг издошлари уни тирик деб ҳисоблаб, тезроқ қайта уйғонишини кутишмоқда. Уларнинг иддаосича, Маҳаражнинг бу каби медитацияси биринчи марта эма. Руҳоний бундай «чуқур ўйга чўмиш» ҳолатини «руҳий покланиш учун» тез-тез бошдан ўтказиб туради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан