Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бразилиянинг собиқ президенти 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди
13.07.2017 10:50,  
3

Бразилия суди собиқ президент Луис Инасио Лула да Силвани коррупцияда айбдор деб топди ва қарийб 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади, дея хабар беради Reuters​ агентлиги.

71 ёшли собиқ президент OAS SA​ муҳандислик фирмасидан 1,2 миллион доллар миқдорида пора олишда айбланган. Лулага нисбатан коррупциявий жиноят иши бўйича тергов уч йилдан ортиқ давом этган.

Прокурор эълон қилган айбномада собиқ президентнинг компанияга давлатга қарашли Петролео Брасилеиро компанияси билан шартнома тузишга ёрдам бергани айтилган. Айни пайтда, Луис да Силва ўзига қўйилган айбларни рад этган. Унинг адвокатлари чоршанба куни эълон қилинган суд ҳукмидан норозиликларини ва ишни аппелляцияга беришларини маълум қилишган.

Бу Луис да Силвага нисбатан очилган, 5 та жиноий ишдан фақат биринчиси, холос. Собиқ президентни яна 4 та жиноий иш кутиб турибди. Унга қўйилаётган айбловларнинг барчаси коррупция билан боғлиқ.

Луис да Силва 2003 2011-йилларда Бразилия Федератив Республикаси президенти лавозимида ишлаган. У Бразилия Ишчилар партиясига асос солган ва мамлакатнинг ишчилар синфидан чиққан илк раҳбари бўлган. Президентлик даврида мамлакат аҳолиси ўртасидаги мулкий тенгсизликни камайтиришга қўшган ҳиссаси учун халқаро ҳамжамиятнинг олқишига сабаб бўлган эди.

Бразилияда сўнгги йилларда коррупциявий можаролар авж олган. Луис да Силвадан кейин Бразилия президентлигига сайланган Делма Руссефф 2015 йилда коррупциявий можаролар ортидан истеъфога чиқарилган. Айни пайтда амалдаги президент Мишел Темер ҳам порахўрликда гумон қилинмоқда. Мамлакат прокуратураси Темерга нисбатан жиноий иш очиш устида ишламоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан