Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: Энди кадр танлашда яқинлари судланганига қаралмайди
13.07.2017 12:44,  
28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 июль куни парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида бундан буён ёшлардан кадр танлашда унинг қариндошлари судланган-судланмаганига қаралмаслигини айтиб ўтди.

«20 йил давомида шунақа тизим яратдикки, яхши-яхши кадрларни «отаси қамалган», «акаси қамалган» деган важлар билан бошқарувга яқин йўлатмадик. Барча ўзи учун жавоб берсин. Ота ўзи учун, бола ўзи учун, ака ўзи учун. Энди ватанпарвар бўлса, ташаббускор бўлса, бошқарувга жалб қиламиз», деган Президент.

Шу кунгача қариндошлари судланган ёки қамалганлар ижтимоий фаолиятида турли тўсиқларга дуч келиши кузатилади. Бу тоифадаги ёшлар ўзи истаган олийгоҳга ўқишга киришда, ўзи истаган иш билан шуғулланишни истаганида дискриминацияга учрайди. Бу ҳолат жамиятдаги маиший муносабатларда ҳам акс этади - ота, ака-ука, амаки-тоғалар қилган қилмишларининг фарзандга (жигарга) таъсиридан ташқари, ўша хонадонга куёв (ёки келин) бўлмасидан ҳам олдин жавобгарликка тортилган қайнота-қайноғалар қариндошларининг фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин. Баъзи ҳолларда юридик олийгоҳни битирганлар карьерамга таъсир қилади, деб судланган оилалар билан қуда ҳам бўлмай қўяётган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан