Жаҳон аҳолисининг аксарият қисми феруза рангини ёқтириши маълум бўлди. Америкалик олимлар юқоридаги хулосага келганлигини Medik Forum портали ёзди.
Тадқиқотлар мобайнида мутахассислар мовий ранг одамларга денгиз сувини эслатишини аниқлашди. Олимлар бу рангга MarrsGreen дея алоҳида ном берди. Экспертлар феруза рангини инсон руҳиятига тинчлантирувчи таъсир кўрсатишини айтмоқда. Кўпчилик компьютерининг иш столига денгиз соҳили манзарасини жойлаши бежиз эмас.
Одамларнинг энг ёқтирмайдиган ранги эса қизил бўлиб, у стрессни эслатади.