Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энг ялқов одамлар қайси мамлакатда истиқомат қилади?
14.07.2017 09:28,  
37

Стенфорд университети олимлари жаҳоннинг 111 мамлакати фуқароларининг жисмоний фаоллиги ҳақида маълумот йиғиб таҳлил қилди, деб хабар бермоқда ScienceAlert илмий портали.

Ўрганишлар Nature журналида эълон қилинди. Мобил илова ёрдамида 700 мингдан ортиқ фойдаланувчининг жисмоний фаоллиги текшириб чиқилди. Натижада дунёнинг энг “серҳаракат” ва “ялқов” мамлакатлари маълум бўлди.

Гонгконглик фуқаро бир кунда ўртача 6880 қадам босади, индонезиялик эса атиги 3513 қадам. Тадқиқотнинг жами иштирокчиларининг бир кунда ўртача босган қадамлари сони беш мингтага тенг.

Фақат гонгконгликлар эмас хитойликлар ҳам жуда серҳаракатдир, улар кунига 6189та қадам босади. Энг ялқовлар қаторида Индонезиядан ташқари Малайзия (3963) ва Саудия Арабистони (3807) бор.

Шу билан бирга олимлар тадқиқот ўтказилган мамлакатлар аҳолиси орасидаги ҳаракатчанлар ва камҳаракатлар қатлами орасидаги фарқни аниқлади.

“Агар бирор-бир мамлакатдаги аҳолининг бир қисми жуда фаол, қолгани эса суст бўлса, уларнинг орасидаги фарқ кўрсаткичи жамиятдаги семириш даражасининг жиддий индикаторидир”, дейди тадқиқот муаллифларининг бири биоинженер Скотт Делп.

“Серҳаракат” ва “камҳаракат” аҳоли орасидаги энг катта фарқ Саудия Арабистони, Австралия, Канада, Миср ва АҚШда кузатилди. Гонконг, Хитой, Швеция, Жанубий Корея ва Чехияда “серҳаракат” ва “камҳаракат”лар орасидаги фарқ жуда кичик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан