Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яқин Шарқ яна 10 минг йил қурғоқчиликда қолади
14.07.2017 11:19,  
5

Америкалик олимлар 130 минг йиллик иқлим тарихини ўрганиб чиқиб, Яқин Шарқ минтақасидаги қурғоқчилик яна 10 минг йил давом этади, деган хулосага келди. Уларнинг хулосаси Journal of Quaternary Science журналида чоп этилди.

Тадқиқот муаллифларидан бири “Яқин Шарқ давлатлари раҳбарлари ҳозирги иқлим вақтинча ва яқин келажакда минтақага сув қайтади, деб ишонишга мойилдир. Бизнинг тадқиқотимиз бу аксинчалигини кўрсатди: ёғин-сочинлар  миқдори камаяди, Яқин Шарқдаги намликнинг асосий манбаи бўлмиш Ўрта Ер денгизидаги ёмғирлар такрорийлиги эса янада тушиб кетади”, деб ёзди.

Тахминларга кўра, об-ҳавонинг оламшумул даражада ўзгариши Ер ўз орбитасида айланишидаги ўзгаришга ёки уммон оқимлари миграциясига боғлиқдир. Яқин Шарқ иқлими ҳар минглаб йиллар орасида нам ва совуқ иқлимдан қуруқ ва иссиққа ўзгаради. Бу жараён такрорланиб туради.

Олимлар минтақада бу жараён навбатдаги илиқ фазага ўтгани ва яна 10 минг давом этишини таъкидлаяпти. Шунинг учун Яқин Шарқликлар сув муаммоси эрта-индин ҳал бўлишига умид қилиши керак эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан