Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хорижга чиқиш, ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш учун янги бошқарма тузилади
14.07.2017 14:51,  
5

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 11 июл куни миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақидаги қарорига биноан Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси тизимида Электрон ахборот тизимлари бошқармаси ташкил этилади.

Мазкур бошқарманинг асосий вазифаси давлат хизматлари кўрсатиш, жумладан, биометрик ҳужжатлар бериш, хорижга чиқиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш, доимий ва вақтинча прописка олиш, яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш, шунингдек, манзилий-маълумотнома олиш жараёнларини соддалаштирувчи электрон тизимни жорий қилиш ва ривожлантириш ҳисобланади.

Шунингдек, доимий ва вақтинча прописка олиш, яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш, Ўзбекистон республигасига кириш, чиқиш, фуқороликни олиш, чиқиш ва йўқотиш, сиёсий бошпана берилиши йўналишларида интеграллашган маълумотлар базаларини шакллантириш ва жорий қилиш, ахборот тизимларининг хавфсиз ва узлуксиз ишлаши ва бошқаларга жавобгар бўлади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон фуқаролари чет элга чиқиш учун алоҳида паспортга эга бўлишлари ҳақида хабар қилган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан