Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Марказий Осиё – ЕИ" минтақалараро учрашуви йиғилиши Ўзбекистонда ўтказилади
14.07.2017 15:04,  
2420

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов Европа Иттифоқи Комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича Бош директорати раҳбари Стефано Мансервиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ЕИнинг Марказий Осиё билан янги ҳамкорлик стратегиясининг самарадорлигини ошириш нуқтаи назаридан уни татбиқ этиш жараёни муҳокама қилинди.

Учрашувда Брюссел шаҳрида бўлиб ўтадиган "Ўзбекистон-ЕИ" ҳамкорлик кенгашининг 13-мажлиси, Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Бош вакили Федерика Могеринининг Ўзбекистонга ташрифи, "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" минтақалараро учрашувининг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш ва бошқа қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш жараёни амалий жиҳатдан кўриб чиқилди.

Молиявий-техник соҳада алоқаларни мустаҳкамлашга масъул шерикчиликнинг янги органи – Ривожланиш мақсадида ҳамкорлик бўйича кичик қўмитани таъсис этишга икки томон ҳам рози эканлиги тасдиқланди.

Музокараларда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси раҳбари, элчи Эдуард Стрипрайс иштирок этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан