Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Альпинистлар Чимёнда йўқолган эркакни қидиришда кўнгиллилардан ёрдам сўрамоқда
14.07.2017 17:36,  
9

Яқинда Чимён тоғида йўқолиб қолган эркакни қидириш ишлари давом этмоқда. Ўзбек альпинистлари уни топиш учун кўнгиллиларни таклиф этишмоқда.

"5 июль куни Чимёнда йўқолиб қолган Борис С.ни қидириш ишлари давом этаётганлигини кўпчилик билади. Уни ФВВ, ҳарбийлар, вертолёт, чўпонлар, турист ва альпинистлар қидиришмоқда. Қидирув давом этмоқда. Ҳозирча натижага эришилмади. Келаётган дам олиш кунлари ёрдам беришни истаганларни бизга қўшилишга таклиф қиламан. Керакли кийим-бош ва дурбин лозим бўлади", деб ёзади Ўзбекистон альпинизм ва қояга чиқиш федерацияси президенти Алишер Хурсандов.

Эслатиб ўтамиз, тошкентлик Борис исмли киши 5 июлдан буён қидирилмоқда. У охирги марта оёғини синдириб олгани ва ёрдам кераклиги ҳақида хотинига қўнғироқ қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан