Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бунақаси фақат Хоразмда
15.07.2017 13:43,  
773

1. Уйига борсангиз, олдингизга барча нозу-неъматларни қўйиб туриб, кейин фақат бир мартагина "Олинг" деб айтадилар.

2. Сизнинг уйингизга борса, "Олинг" демасангиз ҳам ўзи дастурхондаги таомларни олиб ейверадилар.

3. Чойни ярим пиёла қилиб берсангиз, "тўлдириб қуй чойни" дейдилар.

4. Уйида ейишга нон қолмаган бўлса ёки нима овқат пиширишни билмай боши қотса, палов пишириб ейдилар.

5. Хоразмча шевада гапирсалар ҳам ўзларини ҳам ўзбек, ҳам хоразмлик деб биладилар.

6. Йимирта баракни республикада "бренд" қилиб кўрсатиб, ўзлари "йимирта барак"дан ташқари баракнинг "қўтир барак", "овуз барак", "тухум барак", "кади барак", "гўк барак", "эт барак" деган ҳар хил турларини пишириб ейдилар.

7. Бошқа жойларда "тухум барак" деб айтиладиган таом аслида "йимирта барак" эканлигини ва "тухум барак" деган таом бошка эканлигини биладилар.

8. "Ака" десалар "дада"ларини, "оға" десалар "ака"ларини айтаётган бўладилар.

9. Пиёлани "коса" деб айтадилар.

10. Дунёдаги камдан-кам хом гўшт истеъмол қилувчи халқ хисобланадилар. Хом гўштдан қилинадиган "Ижон" одатда энг азиз меҳмонларнинг олдига қўйилади.

11. 100 га яқин қовун турлари бўла туриб, уларнинг орасидан "гурвак" деган қовун турини ўзларига рамз қилиб танлаганлар. Гурвакни фақат қисқа муддат ичида, яъни фақат маромига етиб пишгандагина ейиш мумкин. Шунинг учун у қовун деярли "экспорт" қилинмайди. Уни ейиш учун албатта Хоразмга бориш керак.

12. Лазги рақсининг "9 тури"ни яратиб, бутун дунёни ўйнатганлар.

13. Қўй гўштидан кўра мол гуштини кўпроқ истеъмол қиладилар.

14. Қора чойдан кўра, кўк чойни кўпроқ ичадилар.

15. Ўзбекистоннинг ва дунёнинг барча шаҳарларига борган бўлиб, ўзларининг вилоятида жойлашган Хивани бирон марта томоша қилмаган бўлишлари мумкин.

16. Пешонаси оппоқ одамга "манглайи қора" деб сўкиши мумкин.

17. Ўзларини "Ал Хоразмий" деб айтишлари мумкин.

18. Камида икки марта тост айтиб, ундан кейин ичкилик ичадилар.

19. Қизларини "сотадилар". Яъни Хоразмда "қизни турмушга бермоқ" сўзи "Қизни сотмоқ" деб айтилади.

20. Чойхонада эмас, эркак ошналардан ҳар сафар бирининг уйида йиғилиб, зиёфат қиладилар.

21. Чўгирма бизники деб фаҳрланадилар, лекин ўзлари деярли киймай қўйганлар.

22. Совчиликка оила боши, яъни эркакларни юборадилар.

23. Ҳафта кунларини "1-гун", "2-гун", "3-гун", "4-гун", "5-гун", "6-гун" ва "бозор гун" тарзида айтадилар.

24. Зиёфатларини тонгда соат 3-4ларда "ун оши" деган овқатни еб тугатадилар.

25. Телефонда гаплашиб бўлгач, охирида "қўйдим" дейдилар.

26. "Гужум" дарахтининг нима эканлигини биладилар.

27. Уйларининг кириш дарвозасининг тепасига қўчқорнинг шоҳларини илиб қўядилар.

28. Ўликларнинг жасадларини ерга кўммайдилар. Аксинча, ер юзига қўядилар.

28. Уйларида "долон" деб аталувчи махсус катта хона қурадилар.

29. Уйларини олдин, ҳовлини эса уйнинг орқа тарафига қурадилар. Яъни Хорзамда ҳовлидан ўтиб уйга бормасдан, аксинча уйдан ўтиб, кейин ҳовлига чиқасиз.

30. Нон-туз тотмагунингизча сизни уйидан кетказмайди. Ҳатто уларнинг эшигини қоқиб, битта хабарни айтиб, уйга кирмасдан ортга қайтиб кетмоқчи бўлсангиз ҳам, сизни кетказмасдан, югуриб бориб уйидан нон олиб чиқади ва сизни фақат нондан бир бурда олиб еганингиздан кейингина "қўйиб юборади".

31. Туғилган кимнингдир туғилган кунида унга "Гўрўғлининг ёши"ни тилайдилар.

32. Дастурхоннинг тўрт бурчаги бир жойга келишини ёмон кўрадилар.

Дониёр Рўзметов

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан