Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманига ташриф буюрди
15.07.2017 14:49,  
13

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июль куни пойтахтнинг  Юнусобод туманига ташриф буюрди, деб хабар берди ЎзА.

Президент туманда жойлашган Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Қўриқлаш бошқармаси фаолияти билан танишди.

Соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилаётгани тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлашда муҳим ўрин тутмоқда. Мамлакатдаги барча милиция таянч пунктларини ўзаро боғловчи оптик толали тизим барпо этилмоқда.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Қўриқлаш бошқармасида ҳам жамоат хавфсизлигини таъминлашда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилмоқда. Бош бошқармада «Хавфсиз шаҳар» бошқарув ситуацион маркази ташкил этилмоқда. Марказ йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, қўриқлаш хизмати, пост-патруль хизмати ва бошқа тармоқларни геоинформацион тизим орқали бошқаради. Бозорлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, меҳмонхоналар, йўллар ва бошқа жамоат жойларига ўрнатилган видеокузатув ускуналари, замонавий сигнал узатиш техникаси бунда қўл келади. Бу жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш, уларни тез фурсатларда бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга.

Президент мазкур бошқарув тизимини икки йил давомида синовдан ўтказиш, ички ишлар ходимларининг ахборот технологиялари бўйича билимини ошириш, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкентдаги Инҳа университетида ихтисослашган кадрлар тайёрлаш, тизим пухта ўзлаштирилганидан кейин уни мамлакатнинг барча шаҳарларида жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан