Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманган шаҳар ҳокими "Навбаҳор" президенти этиб тайинланди
17.07.2017 09:32,  
5

Наманганнинг "Навбаҳор" клубига янги президент тайинланди, деб хабар қилди Наманган вилояти ҳокимлиги клуб матбуот хизмати хабарига таянган ҳолда.

"Вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозаров Наманган шаҳри ҳокими Шавкат Абдуразаковни "Навбаҳор" клубининг янги президенти сифатида таништирди. Вилоят ҳокимининг ўзи бир вақтда вилоят футбол федерацияси президенти ҳам ҳисобланади", — дейилади хабарда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров жамоанинг биринчи даврадаги иштироки ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан футболчилар аввало чиройли ўйин кўрсатишлари керак, деб таъкидлаган.

"Майдонда футболчилар чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этиши лозим. Рақиб дарвозасига битта гол уриб, ютуқни ушлаб қолиш мақсадида ҳаракат қилишни нотўғри деб биламан. Чиройли ўйин орқали ғалаба сари интилиш ўйингоҳни тўлдириб ўтирган мухлисларга қувонч бахш этади", — деган Бозаров.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан