Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эронда президентнинг укаси қамоққа олинди
17.07.2017 12:36,  
10

Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳонийнинг укаси Ҳусайн Фаридун молиявий жиноятларда гумон қилиниб, ҳибсга олинди, дея хабар беради Al Jazeera ​телеканали.

Ҳусайн Фаридун фойда келтирмайдиган кредитлар олиш ва акаси томонидан ойлик маоши катта бўлгани учун ишдан олинган банк раҳбарини лавозимга тайинлашга таъсир кўрсатишда айбланмоқда.

“Бу шахс билан боғлиқ бир қатор суриштирувлар ўтказилган. Бундан ташқари, яна бошқа кишилар ҳам сўроқ қилинган. Уларнинг айримлари қамоққа олинган”, – дея ахборот берган суд раиси ўринбосари Ғуломҳусайн Муҳсиний.

54 ёшли Ҳусайн Фаридун Эрон раҳбарининг яккаю ягона укаси ҳисобланади. У акаси билан бирга сиёсат билан фаол шуғулланиб келади. Шу йилнинг май ойида бўлиб ўтган президентлик сайловида Ҳусайн ўз акасига асосий маслаҳатчи вазифасини бажарган. Уни президентга яқинлиги учун Ҳасан Руҳонийинг «кўзи ва қулоғи» деб ҳам аташади.

Президентнинг укаси Эрон ва Ғарб давлатлари ўртасида 2015 йилда имзоланган ядровий келишувга эришиш бўйича музокараларда иштирок этган. Ҳусайн Фаридун, шунингдек, Эроннинг Малайзиядаги элчиси ва БМТдаги делегацияси аъзоси сифатида ҳам ишлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан