Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Шифокор нега ҳожатхонага тушди?" - Наманган вилояти ФВВ бошқармаси изоҳи
17.07.2017 12:46,  
27

"Энг оғир, инсон ҳаёти учун ўта оғир бўлган газ — ахлат гази ҳисобланади. Буни ёшу-қари бирдек билиши керак", — деб таъкидлади Спутник Ўзбекистон мухбирига Наманган шаҳар ФВВ матбуот-хизмати вакили.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида бир гаджет туфайли уч инсоннинг ҳаётига нуқта қўйилди.

Samsung-Galaxi-J7 телефонини хожатхонага тушириб юборган фуқаро Г.Мусабоева ёлланган ишчилар А.Қирғизбоев ва О.Мурзалиевлардан ёрдам сўраган. Икки ишчи хожатхона тубига нарвон ёрдамида тушишган ва оғир газдан захарланиб, хушдан кетишган. Шундан сўнг аёл шифокорни чақиртирган. Ёлланма ишчиларни қутқариш учун хожатхона тубига тушаётиб, врач ҳам хушидан кетган.

Янгиқўрғон туманида юз берган бу аянчли ҳодиса ҳатто жаҳон матбуотларини айланиб чиқишга улгурди.

Айтиш жоизки, аксарият ўзбекистонликлар бу фожиага одамзотга хос иллатлардан бири — очкўзлик сабаб, деган фикрни билдиришаётган бўлса-да, шифокор нега ҳожатхонага тушган, деган савол барчани қизиқтирмоқда.

Аммо шифокор нима сабабдан ҳожатхонага тушган, деган савол эса ҳозирга қадар очиқлигича қоляпти.

Наманган вилояти ФВВ бошқармаси вакилининг сўзларига кўра, шифокор ҳодиса жойида телефон эгаси бўлган аёлнинг ўзига ҳожатхонага тушиш мумкинмаслигини тушунтириши ва ўша жойнинг ўзидаёқ тегишли ташкилотларга хабар бериши керак эди.

"Доктор — ўқимишли, олий маълумотли одам нега бундай қилганига изоҳ бера олмаймиз. Ҳозир турли гап-сўзлар тарқаляпти, масалан, хожатхона ичига тушиб кетганлар пастдан туриб ёрдам сўрагани учун врач ҳам хожатхона ичига тушишга мажбур бўлган дейиляпти. Лекин бу шунчаки тахмин", — деб таъкидлади суҳбатдош.

ФВВ ходимининг сўзларига кўра, айни вақтда ҳодиса содир бўлган маҳаллада тушунтириш ишлари амалга оширилган.

"Маҳалли аҳлини йиғиб, мусулмонлар, кўзингизни очинг, хожатхонага тушиб бўлмайди, деб очиқ-ойдин гапириб, уларни ҳушёрликка чорладик. Яна бир бор эслатиб ўтамиз, хожатхонага тушиш асло мумкин эмас — у ерда энг оғир газ, инсон ҳаёти учун жуда хавфли бўлган газ мавжуд. Фарзандларга ҳам ҳушёр бўлиб, уларни иложи борича назоратдан чиқармаслик керак", — таъкидлади суҳбатдош.

ФВВ ходимининг айтишича, ҳозирда бу каби ҳолатлар кўпайиб кетгани учун Фавқулодда вазиятлар бошқармаси доимий равишда мана шунақа оғир газлардан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича маҳалла фуқароллар йиғинларида суҳбатлар ташкил этиб келяпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан