Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чилида рекорд даражада қор ёғди
17.07.2017 16:29,  
14

Шу кунларда жанубий яримшарда қиш фасли ҳукм сурмоқда. Хусусан, Жанубий Америка мамлакатлари бўйлаб минтақа иқлимига хос бўлмаган об-ҳаво шароити кузатилмоқда.  Минтақадаги бир қатор мамлакатлар аҳолиси сўнгги йилларда кузатилмаган кучли ёғингарчиликка гувоҳ бўлмоқда.

Чили пойтахти Сантяго шаҳри кўчалари ҳам қалин қор билан қопланган. Associated Press​ агентлиги Чили Миллий фавқулодда вазиятлар идорасига асосланиб хабар беришича, пойтахтнинг айрим жойларида қорнинг қалинлиги 40 смгача етган.

Шанба тонгида ёға бошлаган кучли қор якшанба куни ҳам ёғишда давом этган ҳамда шаҳар кўчаларида ҳаракаталанишни чеклаб қўйган. Шаҳардаги бир неча ўнг минг киши ноқулай об-ҳаво шароити туфайли электр қувватисиз қолгани хабар қилинган.

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳозирча бир киши ҳаётдан кўз юмгани айтилмоқда. Сантяго шаҳар мерияси тарқатган хабарга кўра, пойтахтда сўнгги 46 йил ичидаги энг кучли қор ёғиши қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан