Ушбу трансфер ойнасида тўхташ нималигини билмаётган "Милан" яна бир катта келишувни амалга ошириш арафасида турибди.
Миланликлар Мадриднинг "Реал" клуби билан ҳужумчи Альваро Мората борасида келишувга эришишди. "La Gazzetta dello Sport" нашрининг хабар беришича, томонлар 70 миллион еврога келишишган, ҳужумчининг ўзи эса "Милан"да йилига 10 млн евро маош олади.
Футболчининг ўзи клуб мутасаддиларига жамоани тарк этиш истагида эканини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Реал" футболчи учун 80 миллион евро сўраётгани ва бу суммани камайтирмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.