Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда ёнғинда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари Урганчга олиб келинди
18.07.2017 10:14,  
3

Колпино шаҳрида (Санкт-Петербург шаҳри таркибига киради) юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган етти нафар Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари 17 июль куни Урганч шаҳрига олиб келинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Жасадларнинг шахсини тасдиқлаш, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини расмийлаштириш жараёнлари якунига етди ва тергов органларидан жасадларни транспортировка қилишга рухсат олинди.

Ҳозирги вақтда ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 13 июль куни Колпино шаҳрида юз берган ёнғинда Хоразм вилоятидан бўлган 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан