Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






CNN: АҚШ Форс кўрфазида лазер қуролини синаб кўрди
18.07.2017 10:29,  
6

CNN телеканалининг хабарига қараганда Американинг Ҳарбий-денгиз флоти Форс кўрфазида лазер қуролини USS Ponce транспорт-докига жойлаб синовдан ўтказган.

“Аниқлиги ўқникидан юқори”, деб таърифланаётган қуролни ҳаводаги, сув устидаги ва қуруқликдаги нишонга йўналтирса бўлади. LaWS номли ушбу қурол нишонни нур тезлигида яксон қилади ва қитъалараро баллистик ракетадан 50 минг баробар тез учади. Унга шамол тезлиги, нишонннинг узоқлиги писанд эмас.

Телеканалнинг хабарига кўра, синов давомида учувчисиз самолёт нишон сифатида танланган. LaWSнинг зарбаси оқибатида самолётнинг қаноти бир зумда куйиб, денгизга қулаган. Барчаси товушсиз ва сезилмасдан амалга ошган. Кема капитани “лазер қуролининг нури кўринмайди, бутунлай товушсиз ва ўта самарадор”, деб таъриф берди.

Қуролни ишлатиш учун кичик генератор ишлаб чиқарадиган электр захираси кифоя. Қуролдан бир марта фойдаланиш бир долларга тушади.

Телеканал хабарига қараганда, ҳозир лазерли қурол ҳаво кемалари ва кичик қайиқларни ишдан чиқариш учун қўлланмоқда. “У ракетани уриб тушира оладими?” деган саволга мутахассислар “мумкин” деб жавоб беришди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан