Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нокаутлар қироли Тайсон 50 ёшга тўлди
30.06.2016 11:57,  
14

АҚШлик оғир вазнли тоифасидаги афсонавий боксчи Майк Тайсон таваллудига бугун ярим аср тўлди.

Майк Тайсон профессионал боксчи, оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони (1987—1992). 1985 йилдан профессионал боксга ўтган.

WБC (Халқаро бокс комитети) таснифи бўйича 1986 йилда оғир вазнлилар орасида энг ёш жаҳон чемпиони бўлди. У ҳар бир учрашувни муддатидан оддин нокаут билан якунлагани туфайли "Темир Майк" номини олди.

Қонунни бузганлиги учун 1992 ва 1999 йилларда озодликдан маҳрум этилганлиги унинг бокс фаолиятига салбий таъсир кўрсатди.

Тайсон 2002 йилда жаҳон чемпионлиги учун бўлган учрашувда Леннокс Люисга ютқазди.

Бутун дунёда бокс спорти эсланиши билан Майк Тайсон номи эсланади. Ҳатто спортни кузатмайдиган инсонларгача Тайсон номини билади. Ўзининг тийиқсиз ва жанговар феъли, кучли зарбаси ва жанг юритиш маҳорати билан Майк Тайсон бокс оламидаги чўққини забт этди.

Тайсоннинг мухлислари кўплигининг сабабларидан бири у барчасига ўз меҳнати билан эришганлигидир. Боксчи отасиз ўсган, онаси эса унге етарли эътибор қаратолмасди. Шу туфайли ёш Майк ўз ғамини ўзи ейишига тўғри келган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан