Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кўп ухлашнинг 7 та салбий таъсирини билиб қўйинг
18.07.2017 17:01,  
1121

Америкалик олимлар узоқ йиллик тажрибаларига асосланиб кўп ухлаш мияга салбий таъсир этади, деган хулосага келишди. Бир кеча-кундуздаги уйқу тўққиз соатдан ошмаслиги керак.

XX асрда узоқ ухлаш саломатликка фойдали, деб ҳисобланган бўлса, бугун хорижлик мутахассислар бунинг аксини айтишмоқда. Тадқиқотларга кўра кам ухлаш ҳам инсонда қандли диабет(1), юрак қон томир касалликлари(2) ва семизликнинг(3) юзага келишига шароит яратар экан.

Уч йил давомида бир гуруҳ халқаро тадқиқотчилар Мадрид шаҳри клиникларида ҳамда Нью-Йоркдаги Колумбия университетида 60-70 ёшли 2700 нафар беморларни текширишди. Улардан 49 фоизи бир кеча-кундузда 6-8 соат ухлашган бўлса, 40 фоиз кексалар 9 соат ва ундан кўп дам олишни хуш кўришар экан. 11 фоиз қариялар эса атиги 5 соат ва ундан кам ухлашган. Деменция ва қарияларда ақли заифликни аниқлашда қўлланиладиган махсус тестлардан ўтган бу кишиларнинг кўп ухлашни яхши кўрадиган гуруҳида жиддий муаммолар юзага келиш эҳтимоли юқори экан.

Шунингдек, олимлар ёш, жинс ва ҳаёт тарзининг турлича бўлишига қарамасдан бир кеча-кундузда 6-8 соат ва 9 соатдан кўп ухлайдиган эксперимент иштирокчиларининг кўрсаткичларида кескин фарқ борлигини аниқлашди.

Чунончи, кўп ухлаш алоҳида бир хасталикнинг белгиси ҳам бўлиши мумкин. Ҳаддан ташқари кўп ёки кам ухлаш нафақат юрак қон томири тизими фаолиятини издан чиқаради балки, асаб тизимида ҳам паришонхотирлик(4), кайфиятнинг ўзгариб туриши(5), чуқур руҳий зўриқиш(6) ва сурункали чарчоқ(7) каби салбий ўзгаришларни келтириб чиқаради.

Мутахассис-олимлар томонидан ўтказилган барча тадқиқотлардан кўриниб турибдики, организмнинг ўзига хос талабларидан келиб чиққан ҳолда меъёрда бир кеча-кундузда 6-8 соат ухлаган фойдали экан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан