Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистондаги урушда тинч аҳолининг ўлим кўрсаткичи ортиб бормоқда
19.07.2017 08:19,  
9

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга кўмак миссияси 2017 йилнинг дастлабки 6 ойига доир ҳисоботини эълон қилди, дея хабар бермоқда Анадўлу агентлиги.

Душанба куни эълон қилинган ҳисоботда қайд этилишича, уруш туфайли жорий йилнинг биринчи ярмида (1 январдан 30 июнгача) 1 662 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган. Бу эса ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 2 фоизга кўпроқдир.

Қурбонлар орасида аёлалр ва болаларнинг улуши ҳам сезиларли даражада ошган. Жумладан, 6 ойда умумий ҳисобда 174 нафар аёллар ҳалок бўлган вўлса, 462 нафари жароҳат олган. Ўтган йилнинг худди шу даври билан солиштирганда ўсиш 23 фоизни ташкил этганини кўриш мумкин. Турли ҳужумлардан ҳалок бўлган болалар сони эса 436 нафарни ташкил этган бўлса, яна 1 141 нафар бола жароҳатланган.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, қайд қилинган қурбонларнинг қарийб 20 фоизи ёки 327 нафари ҳукумат қўшинлари ва унинг иттифоқчилари томонидан ўлдирилган. Ҳукуматга қарши кучлар ҳужумлари натижасида 1 141 нафар тинч фуқаролар ҳалок бўлган ва 2 348 киши жароҳат олган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг дастлабки ойи билан таққослаганда 12 фоизга кўпроқдир.

Афғонистондаги қуролли тўқнашувлар оқибатида 2009 йилдан бери 26 ярим мингдан ортиқ тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган ва қарийб 49 минг киши жароҳат олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан