Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москва метросида Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
19.07.2017 10:02,  
5

Россия ички ишлар вазирлигининг Москва метрополитенидаги ходимлари йўловчилардан биридан 200 минг рублни ўмарган фаррошни қўлга олишди. Бу ҳақда «Москва» агентлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбаларга асосан хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 50 ёшли фуқаро сумкаси ўғирлангани ҳақида полицияга хабар берган. Сумкада 3 минг АҚШ доллари, 25 минг рубль, паспорт, пойтахт меҳмонхонасига кириш рухсатномаси ва йўл чиптаси бўлган.

Полиция вакилларининг ҳаракатлари туфайли сумкани ўғирлаган шахс топилди. У Москванинг “ВДНХ” метросида фаррош бўлиб ишлаган 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси экани аниқланди. Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб бориляпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан