Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Ҳиндистон ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
19.07.2017 10:11,  
3

18 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келган Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори, ШҲТ ишлари бўйича Ҳиндистон миллий координатори Мадҳумита Ҳазарика Бҳагат билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда ШҲТ жорий фаолиятининг кун тартиби, томонларнинг Тошкент шаҳрида турли даражаларда ўтказиладиган бўлажак тадбирларда иштирок этиши масалалари муҳокама қилинди.

Ҳазарика Бҳагат ўзининг ШҲТ ишлари бўйича Ҳиндистон миллий координатори сифатидаги фаолияти бошлангани ҳақида сўзлаб берди ҳамда Ўзбекистон томонига Ҳиндистоннинг ташкилотга тўлақонли аъзолиги тўғрисидаги қарор қабул қилинишида ўз мамлакатини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик изҳор этди

Сафар доирасида Ҳазарика Бҳагатнинг Тошкент шаҳрида жойлашган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитасига ташриф буюриши ва унинг фаолияти билан танишиши ҳам режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан