Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Электр энергияси ва газдан қарздор бўлганларни тармоқдан узиш бошланди
19.07.2017 11:08,  
28

2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб ўзбекистонлик истеъмолчилар — жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10-санасигача ўтган ойда истеъмол қилинган энергия манбалари учун тўлиқ ҳисоб-китобни амалга ошириши шарт, деб ёзади ЎзА. Ушбу муддат тугаган вақтда қарздорлик борлиги аниқланса, истеъмолчилар — жисмоний шахслар белгиланган тартибда электр ва газни тақсимлаш тармоқларидан мажбурий тарзда узиб қўйилади.

«Энергия ресурслари учун тўловлар ва суд далолатномалари бўйича қарздорликнинг электрон базаси шакллантирилган ва у таҳлил қилинмоқда, — деди Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбари Ботир Қудратхўжаев. — Тармоқдан электр энергиясидан қарздорлиги бўлган 48 376 нафар истеъмолчи ва газ учун қарзи бор 22 146 нафар истеъмолчи узиб қўйилди».

Истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизли олдиндан тўлов асосида амалга оширилмоқда. Олдиндан тўлов ўтказилмаган тақдирда ушбу истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узиб қўйишгача бўлган чоралар қўлланилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан