Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сомонпояларга ўт қўйганлик учун 22 млн сўмлик жарималар ундирилди
19.07.2017 13:28,  
3

Мавсум бошидан буён Тошкент вилоятида 167 фермер хўжалигида 826 га майдондаги сомонпояга ўт қўйиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Айбдорларга нисбатан 152,7 млн сўмлик даъво киритилиб, 22 млн сўмдан зиёдроқ жарималар ундирилди. Қолган маблағлар бўйича суд органларига тегишли ҳужжатлар тақдим этилди.

Сопонпоя ёқилишидан пайдо бўлувчи тутун — атмосферани кучли ифлослантирувчи ҳисобланади. 1000 га сомонпоя ёнишидан атмосферага 500 кг гача азот оксидлари, 370 кг углеводородлар, 3 тонна кул, 20 тонна карбонат ангидрид ва ис гази ажралиб чиқади. Тутун жуда секин тарқалади, икки кун давомида зарарли моддалар деярли йўқолмайди, ер усти қатламида қолади.

Ҳавога тушган зарарли моддалар заҳарланиш ва юқори нафас йўллари, марказий асаб тизими ва кўзлар шиллиқ пардасининг шикастланишига олиб келиши мумкин. Мунтазам равишда тутундан нафас олиш саратон касалликларини келтириб чиқаради. Ис гази эса қондаги гемоглобин билан тезда алоқага киришиб, тўқималарга кислород етиб боришига тўсиқ қўяди.

Давлат экология қўмитаси мутахассисларининг таъкидлашича, майдонларга ўт қўйилиши тупроқ унумдорлиги учун фойдали деган фикр нотўғри. Пояларга ўт қўйилиши оқибатида тупроқнинг юқори қатламларидаги унумдорлик учун фойдали барча микроорганизмлар, чувалчанглар, ҳашорат ва ғумбаклар нобуд бўлади. Тупроқ унумдорлиги бир неча йиллар давомида тикланмайди. Бу эса фермерлар учун иқтисодий ва ижтимоий хавфларни келтириб чиқаради.

Ҳосилдан кейинги майдонлар, қуруқ шох-шаббалар ёки бошқа ўсимликлар қолдиқларига ўт қўйиш энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жаримага тортилишига сабаб бўлади. Қонунчиликка киритилиши кутилаётган ўзгаришларга кўра, келгусида бу миқдор етказилган зарар ҳажмига қараб янада ортиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан