Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Комилов: Ўзбекистон тез орада эркин конвертация учун барча шароитларни яратади
19.07.2017 13:42,  
5

Ўзбекистон яқин келажакда ўз миллий валютасини тўлиқ конвертацияси учун барча шароитларни яратади, деб баёнот қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов "Ўзбекистон — Европа Иттифоқи" ҳамкорлиги кенгаши йиғилиши сўнгида бўлиб ўтган матбуот-анжумани вақтида.

"Мен ўйлайманки биз яқин истиқболда валютамиз тўлиқ конвертацияси учун барча зарур шароитларни яратамиз, капитални ва даромадни ватанга қайтариш механизмларини такомиллаштирамиз, банкларимиз, суд органлари фаолиятини янада яхшилаш, қолаверса, инвестиция учун жозибадор муҳитни шакллантириш устида иш олиб борамиз", — деди Камилов.

ТИВ раҳбари Ўзбекистон, бошқа давлатлар сингари сармоячиларни фаол жалб этишга ҳаракат қилаётгани ва мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш учун ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

"Бу борада жиддий халқаро институтлар бизни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини ҳис қиляпмиз. Мана деярли уч кун олдин Шавкат Мирзиёев халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори Кристин Лагарддан мактуб олди. Лагард Ўзбекистонда ўтказилаётган ислоҳотлар, жумладан, валюта ислоҳотини маъқуллашини айтиб ўтган", — деб қўшимча қилган Кoмилов.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида шунингдек, жамғарма ходимлари яқин орада Тошкентга боришини билдирган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан