Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Газ ҳисоблагичи бўлмаган истеъмолчидан тариф миқдорининг икки бараварида ҳақ ундирилмайди
19.07.2017 14:02,  
10

Май ойида табиий газни ҳисобга олиш ускуналари бўлмаган истеъмолчилар жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб истеъмол қилинган газ учун тариф миқдорининг икки баравари бўйича ҳақ тўлашлари кераклиги эълон қилинганди. Бу Президентнинг 20.04.2017 йилдаги “Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланганди.

Маълум сабабларга кўра бу янгилик ажиотаж келтириб чиқарганди, деб ёзади "Норма" нашри. Ҳужжатда фақатгина ҳисоблагичлар “Ўзтрансгаз” АК ҳисобидан харид қилиниши ва ўрнатилиши кўрсатилган эди. Компания шунча қисқа муддатда ҳисобга олиш ускуналарига бўлган аниқ эҳтиёжни аниқлаш ва  ускунага эга бўлмаган барчага уни ўрнатиб беришга улгурадими?

Бироқ, давлат раҳбарининг 15.06.2017 йилдаги қарори билан тариф миқдорининг икки баравари бўйича ставка тўғрисидаги норма бекор қилинди. Шу тариқа ҳатто истеъмолчида газ ҳисоблагич бўлмаган тақдирда ҳам у кейинчалик оширувчи коэффициентларсиз тариф бўйича тўловни амалга оширади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан