Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Кўк кит» муаллифи учун жуда ҳам енгил жазо тайинланди
19.07.2017 16:52,  
16

18 июлда Санкт-Петербург шаҳар суди матбуот хизмати маълум қилишича, "кўк кит" ва бошқа номлардаги "ўлим гуруҳлари" асосчиси ҳамда бошқарувчиси Филипп Будейкин (Филипп Лис) иши бўйича тергов ҳужжатлари Тюмен вилоятининг Тобольский район суди томонидан кўриб чиқилган.  

Судда Будейкин ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган ва қилган жиноятидан афсусда эканини айтган.

Тергов натижаларига кўра, 2016 йилнинг май-апрел ойларидан бошлаб Будейкин Москва ҳамда Подмосковьеда туриб "ВКонтакте" ижтимоий тармоғида ўсмирларни ўз жонига қасд қилишга ундайди.

Уларнинг орасида астраханлик 15 ёшли мактаб ўқувчиси ҳам бўлган. Бу қиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан омон қолган ва Филиппнинг шахсини аниқлашга ёрдам берган. Шунингдек, Лиснинг ўйлаб топган топшириқлари асосида Тюмен вилоятидан бўлган яна бир мактаб ўқувчиси ҳам ўз жонига қасд қилишга уринади, бироқ шифокорлар томонидан унинг ҳаёти сақлаб қолинади.

Филипп Будейкин ўйлаб топган, топшириқлардан иборат бўлган "ўйин" қисқа фурсат ичида Россия ҳудудида оммалашиб, кўплаб мактаб ўқувчиларининг ўлимига сабаб бўлган. Маълумотларга кўра, 2017 йилнинг бошида Россияда "ўлим гуруҳлари" сони 16 мингтага етади.

Филипп Лис 2016 йилнинг ноябрида Подмосковье ҳудудида қўлга олинган ва "ўлим гуруҳлари"нинг муаллифи сифатида қамоққа олинган.  

Ҳозиргача унга 15 нафар ўсмирни ўз жонига қасд қилишга ундаш айблови қўйилган. Бу ўсмирларнинг барчаси "кўк кит" боис ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, яна 5 нафар қурбонларнинг ўлими билан боғлиқ ҳолатга ойдинлик киритилмаган.

Суд бу қилган жиноий ҳаракатлари учун Филипп Будейкинни 3 йил ва 4 ойга ахлоқ тузатиш колониясига жўнатиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Бу қарор россияликлар томонидан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Фойдаланувчиларнинг фикрича, 15 та ўсмирнинг ҳаётига зомин бўлган одамга бундай жазо берилиши адолатсизлик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан