Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек амалдори халқ билан мулоқот қилганда
19.07.2017 17:49,  
16

Саволга жавоб бериш ўрнига савол берувчини айбдор қилиб қўйиш санъати ҳақида эшитганмисиз? Агар сиз бирор юқори лавозимни эгалламоқчи бўлсангиз, бу санъатни яхшилаб эгаллаганингиз маъқул.

Бугунги ўзбек амалдорлари саволга жавоб беришдан қай тариқа қочишмоқда? Улар сизга ажойиб «мастер-класс» ўтиб беришлари мумкин:

Савол: Нега «Халқ сўзи»га мажбурий обуна қилдирилади?
Муҳаррир: Сизни кимдир обуна бўлишга мажбур қилдими?
Савол: Бошқалар мажбурланяпти. Ҳамма кўриб турибдику!
Муҳаррир: Сиз ўзингизга жавоб беринг. Бизда мажбурий обуна йўқ!

***
Савол: Нега бизда бензин тақчил?
Сенатор: Бугун 20 дақиқадан кўпроқ бензинга навбат турдингизми?
Савол: Йўқ, лекин…
Сенатор: Мана сиз навбатда турмагансиз. Бошқалар ҳам турмаган. Олдин навбатлар бор эди. Энди йўқ.
Савол: Бензинга навбатда турганлар савол йўллашган бўлсачи?
Сенатор: Одамлар бесабр бўлиб кетган. 5 дақиқа кутишга сабрлари чидамайди.

***
Савол: Нега бизда бензин тақчил?
Ўзбекнефтгаз: Бизда нефть ўзи кам. Бизда газ заҳираси кўп. Газга ўтишимиз керак.
Савол: Нега унда аҳолига табииий газ берилмаяпти?
Ўзбекнефтгаз: Истамбул, Токио, Сеул, Исроил қанчалик бадавлат бўлмасин, баллондаги газдан фойдаланмоқда. Ўзингиз ўйлаб кўринг, газни ёққандан кўра, ундан полимер, полиэтилен чиқариш халқимизга кўпроқ наф келтирмайдими?

***
Савол: Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга жалб қилиняпти.
Сенатор: Кимдир сизни пахта теришга мажбур қилдими?
Савол: Йўқ, лекин ўқитувчилар мажбурланяпти.
Сенатор: Сизни мажбур қилишмаптику. Ўқитувчилар бизга ҳали шикоят қилишмади.
Савол: Ҳамма биладику ўқитувчи мажбурланишини.
Сенатор: Кўчани кимдир тозалаши керакку!

***
Савол: Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилиняпти.
ХТВ: Биз ҳеч кимни мажбурламаяпмиз.
Савол: Лекин бошқалар мажбурлашяпти.
ХТВ: Мажбурлаганлар Халқ таълими вазирлиги эмас.
Савол: Ўқитувчини ҳимоя қилмайсизми?
ХТВ: Биз фақат таълим сифатига жавоб берамиз.

***
Савол: Нега ўзимизнинг машиналар долларга сотилади?
GM: Ёлғон! Бизда нархлар долларда эди. Сўмга ўтказдик.
Савол: Нега сўмдаги нархлар ҳар ҳафта ошяпти?
GM: Ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун.

***
Савол: Нега нотарисуларда хизмат кўрсатиш жуда паст даражада?
Адлия вазирлиги: Қаерда?
Савол: Аксарият нотариуслар ортиқча ҳужжатлар талаб қилишади.
Адлия вазирлиги: Қани факт?
Савол: Нотариусларда порасиз иш битириб бўлмаслигига муносабатингиз?
Адлия вазирлиги: Далил борми?
Савол: Бунга далил қидириш шарт эмас. Аксарият нотариал идораларга боринг, манзарага ўзингиз гувоҳ бўласиз.
Адлия вазирлиги: Аксарият эмас, айрим идораларда бўлиши мумкин. Уларга чора кўриляпти.

***

Булар фақат хамир учидан патир, холос. Ҳали бу савол-жавобларни анча давом эттириш мумкин.

Индамасхўжа Камгапхўжа ўғли

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан