Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яманда вабо қурбонлари сони ортиб бормоқда
20.07.2017 08:18,  
30

Фуқаролар уруши туфайли вайрон бўлган Яманда вабо эпидемияси шиддат билан тарқалишда давом этмоқда, деб ёзади Анадўлу агентлиги.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти сешанба куни эълон қилган ҳисоботга кўра, мамлакатда касалликни юқтирганлар сони 356 591 нафарга етган. Вабога чалиниш ҳолати мамлакатнинг 21 та вилоятида қайд қилинган.

Энг кўп вабо юқтирганлар пойтахт Сана шаҳрида қайд этилгани ҳолда, ўлим кўрсаткичи шимоли-ғарбий Ҳажжа вилоятида кузатилмоқда. Яманнинг 22 вилоятидан фақат биттаси – Соқотрада касаллик қайд этилганича йўқ.

Ҳозиргача вабо туфайли 1 802 нафар яманлик ҳаётдан кўз юмган. Бу бир ҳафта олдинги кўрсаткичдан 100 кишига, 1 июль ҳолатидан эса 300 кишига кўп деганидир. Касалликнинг тарқалиши ҳам ҳамон шиддат билан кечмоқда. Чунончи, охирги 10 кун ичида яна 60 минг кишида вабо аниқланган.

Вабо юқумли бактерия касаллиги бўлиб, ифлосланган сув ва озиқ-овқат орқали тарқалади. Касалликни самарали даволашнинг имкони бўлишига қарамасдан, Яманда хавфли эпидемияни енгишнинг иложи бўлмаяпти.

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кўмагида Яманнинг ағдарилган ҳукумати ва Эрон дастагидаги ҳусий исёнчилари ўртасида қарийб уч йилдан ортиқ вақтдан бери давом этаётган уруш инфратузилмани яроқсиз ҳолга келтириб қўйган. Яман аҳолисининг учдан икки қисми ёки 17 миллион киши эса очарчилик гирдобида қолган.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, фуқаролар уруши туфайли 10 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмган ва 40 минг нафардан зиёд тинч аҳоли жароҳатланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан