Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий разведка бошқармаси Сурия исёнчиларини қуроллантиришни тўхтатади
20.07.2017 09:37,  
16

АҚШ президенти Доналд Трамп Марказий разведка бошқармаси томонидан Сурияда ҳукуматига қарши курашаётган исёнчи гурҳларни тайёрлаш ва қурол-яроғ билан таъминлаш дастурини бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақида Washington Post нашри хабар бермоқда.

Оқ уй мулозимларидан бирининг айтишича, мазкур қарор Россия билан муносабатларни яхшилаш учун қилинаётган уринишларнинг бир қисми ҳисобланади. Маълумки, Россия ва Эрон Сурияда Башар Асад ҳокимиятини сақлаб қолиш учун кураш олиб боришмоқда.

Марказий разведка бошқармасининг исёнчиларни тайёрлаш ва қуроллантириш дастури 2013 йилда Барак Обама ҳукуматининг саъй-ҳаракатлари билан ташкил қилинган эди. Мазкур дастурдан хабардор америкалик мулозимлар фикрича, режа Башар Асад ҳокимиятини ағдариш бўйича кутилган натижани бермаган.

Оқ уй матбуот вакили Сара Сандерс ва Марказий разведка бошқармаси мазкур хабарга муносабат билдиришдан бош тортган. Ҳукумат қарори миллий хавфсизлик бўйича президент маслаҳатчиси Ҳ.Р. Макмастер ҳамда МРБ раҳбари Майк Помпео билан келишилган ҳолда, Доналд Трампнинг Владимир Путин билан Германиядаги учрашувидан сўнг қабул қилинган.

Расмийларнинг айтишича, бу қарорнинг иккала президент ўртасида эришилган, Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича битимга алоқаси йўқ. Номи ошкор қилинмаган мулозимнинг қайд этишича, АҚШ тайёрлаган исёнчилардан айримлари ИШИД сафига ўтиб кетган бўлса, айримлари ҳукуматга қарши курашни тўхтатишни афзал кўрган.

АҚШ ҳукумати Сурияда ИШИД жангариларига қарши курашда «Сурия озодлик армияси» исёнчиларини қўллаб келмоқда. Доналд Трамп ҳокимиятга келишидан аввал мазкур гуруҳни дастаклашни тўхтатиш ҳақида гапирган эди.

Айни пайтда, Суриядаги бошқа исёнчи гуруҳларга ҳарбий ва қурол-яроғ билан ёрдам кўрсатиш давом эттирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан