Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги "Новза" масжидида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланди
20.07.2017 10:04,  
7

Бугун, 19 июль куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Новза” жомеъ масжидида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланди, деб хабар беради Дин ишлари бўйича ахборот хизмати.

Масжиднинг ҳовлисига намозхонлар учун замонавий талаблар асосида айвон қурилади. Шунингдек, масжид таҳоратхонасини янгидан қуриш режалаштирилган.

Маълумки, мазкур масжид республикамиздан Ҳаж ва Умра сафарига отланаётган зиёратчилар учун сўнгги кузатиш маскани ҳам ҳисобланади. Шунинг учун, бу ерда аёллар учун алоҳида таҳоратхоналар ҳам бўлиши ҳисобга олинган. 

Қўмита хабарига кўра, масжиднинг қурилиш-таъмирлаш ишларини Мустақилликнинг 26 йиллиги арафасида битказиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан