Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2017 йилнинг охиригача​ Ўзбекистон ҳудудида рақамли телеузатишга тўлиқ ўтилади
20.07.2017 10:08,  
2537

Ўзбекистоннинг барча аҳоли яшаш пунктларида 2017 йилнинг охиригача рақамли телеузатишга тўлиқ ўтилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 17 июлдаги “Рақамли телеузатишга ўтиш ва ер усти муқобил телеузатишни тўхтатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Бунинг учун республика бўйлаб 90 комплект катта қувватли ва 404 комплект кичик қувватли рақамли телеузатиш передатчиклари эксплуатация қилиш ва ўрнатиш режалаштиилган.

Белгиланган графикка кўра, Ўзбекистон ҳудудида 2018 йил 5 декабригача, Тошкент шаҳрида эса 2018 йил 15 июлига қадар муқобил телеузатиш тўхтатилади.

Тижорий банкларига “Маҳалла” хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда аҳолига, айниқса аҳолининг эҳтиёжманд қатлами ва пенсионерларга рақамли телевидение хизматларидан фойдаланиш учун керакли ускуналар, жумладан, телевизорлар, приставкалар ва бошқаларни харид қилишда имтиёзли истеъмол кредитларини тақдим этишни кенгайтириш тавсия этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан