Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шоҳимардонлик уч ёшли қизалоқ кучли хотираси билан барчани ҳайратга солмоқда
20.07.2017 12:54,  
2

Шоҳимардонлик Афифа исмли уч ёшли қизалоқнинг ноёб истеъдоди ҳақидаги гаплар вилоят марказигача етиб борган. У дунё харитасидан давлатларни ҳеч қандай хатосиз кўрсатиб бера олади, дея хабар беради ЎзА.

Қизалоқнинг онаси Маҳлиё Қўшоқованинг айтишича, Афифа энди тили чиқа бошлагандаёқ қандай эртак ўқиб берилса, бутун матнни болаларга хос тилда қайта ҳикоя қиларди. Бир куни бувиси давлатлар номи, уларнинг пойтахтлари ҳақида гапириб берди. Қизалоқ барчани лол қолдириб, худди ўша тартибда бирма-бир қайтарди. Кейин глобусдан мамлакатлар жойлашувини тушунтирди. Афифа ҳеч қийналмасдан ўша давлат ва унинг пойтахтини кўрсатар ва номини айтарди. 

Қизиқишимиз ортиб, биз ҳам қитъа ва давлатлар номини атайлаб чалкаштириб айтдик, деб ёзади ЎзА мухбири. У ҳеч адашмай “ер шари”дан ўша қитъа ёки давлатни топди ва пойтахти фалон шаҳар деб, жажжи бармоқлари билан кўрсатди. Умуман, дунё харитасидан 183 давлатни ҳеч қандай хатосиз кўрсатиб берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан