Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон байроғи Россия ва Европанинг энг баланд нуқтасида ҳилпиради
20.07.2017 12:55,  
92

18 июль куни ўзбекистонлик туристлар гуруҳи Россия ва Европанинг энг баланд нуқтаси – Эльбрус тоғига чиқишди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Улар 8 кунлик йўл босишдан сўнг бу нуқтани забт этишди ва Ўзбекистон байроғини кўтаришди.

"Таъзим ила Ватаним байроғини ўпаман… Байроғимизни баланд кўтариш ҳар қандай қийинчиликлардан юқори туради ва бу экспедициямизнинг ягона мақсади. Ўзбекистонимиз ҳамиша юксак чўққиларда бўлади" – деди экспедиция раҳбари "Сирли Ўзбекистон" жамияти асосчиси Шароф Эгамбердиев.

Ўзбекистонлик экспедициячилар бунга қадар Эверест (5385 м.), Кала Патхар тоғи (5550 м.), Ҳимолайдаги Лобуче довони (4930 м.), Тукла довонини (4830 м.) забт этишган. Ва ниҳоят, Россия ва Европанинг энг баланд нуқтаси Эльбрус стратовулқони (5642 м.) ҳам забт этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан