Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон аҳолисига газ ҳисоблагичлари кредитга берилади
20.07.2017 13:10,  
22

Газ ҳисоблагичлари аҳолига "Ўзтрансгаз" компанияси ҳисобидан кредитга берилади, деб хабар қилди "Sof.uz"га компания вакили.

"Ҳозирги кунда буни амалга ошириш бўйича "Ўзтрансгаз"нинг ички буйруғи ишлаб чиқиляпти. Ушбу буйруқда газ ҳисоблагичларни ўрнатиш муддати ва тўлов нархи кўрсатилади. Газ ҳисоблагичлар марказлашган ҳолда компания томонидан ўрнатилади",  деди компания вакили.

У шунингдек, аҳолига бу ҳақда огоҳлантириш юборилишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз,кеча газ ҳисоблагичларини ўрнатмаган маиший истеъмолчилар учун икки баробар тўлов бекор қилинганини хабар қилинган эдик.

"Ўзтрансгаз" компанияси вакили 1 октябрдан кучга кириши керак бўлган қарорнинг мазкур банди ҳақиқатда бекор қилинганини тасдиқлади. Шу тариқа, газ ҳисоблагичини ўрнатмаган маиший истеъмолчилар тўловни белгиланган тариф бўйича тўлашда давом этадилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан