Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳукуматида уруғ-аймоқчиликка нуқта қўйилади
20.07.2017 16:45,  
17

Ўзбекистонда "Давлат хизмати тўғрисида" янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу ҳужжат талабларига кўра, янги ходимлар давлат тузилмаларига ишга қабул қилиш қатъий тартибга солинган танлов асосида амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, қонун лойиҳасида сидқидилдан меҳнат қилаётган мансабдор шахсларни рағбатлантириш механизми ҳам инобатга олинган.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларини ва коррупцияга қарши курашиш масалаларини ҳам қамраб олади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Абдухакимов Азизнинг фикрига кўра, қонун лойиҳасида "меритократия" бошқарув тамойили асосида, яъни давлат раҳбарлик лавозимига молиявий фаровонлиги ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар фақат иқтидорли одамлар тайинланиши шартдир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил апрел ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш масалалари ҳаракатсизлиги ва бепарволиги учун мансабдор шахсларга қаттиқ эътирозлар билдирилган эди. Бундан ташқари, июл ойи бошида давлат раҳбари самарасиз иш фаолияти учун турли вазирлик ва идоралар раҳбарларни танқид қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан