Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дорини қиммат сотган дорихоналар 3 йилгача лицензия ололмайди
20.07.2017 16:48,  
19

Ўзбекистон президентининг "Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида аҳолини зарур дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш жараёнига салбий таъсир кўрсатувчи бир қатор масалаларга ечим кўрсатилган.

Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қонун ҳужжатлари бузилиши, шунингдек, дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини шакллантириш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва унга алоқадор ходимларнинг барча учун очиқ бўлган ягона реестрини шакллантириш белгиланган, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бўлим бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова қонунни бузган дорихоналар қандай жазоланиши ҳақида айтиб ўтди.

"Юридик шахслар томонидан дори-дармон воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартиби қўпол равишда бузилса, уларнинг лицензияси бекор қилинади ва 3 йил давомида мазкур дорихона мудири номига лицензия расмийлаштирилмайди. Нархни белгилаш тартибини бузиш деганда дори воситаларини қатъий белгиланган нархлардан юқори нархда сотиш ва белгиланганидан ортиқ савдо устамаларини (15/20 фоиз) қўйиш тушунилади. — Шунингдек, эндиликда тартиб-қоидани қўпол равишда бузган фармацевт ходимлар ҳам ягона реестрга киритилади ва улар ҳам 3 йил давомида дорихоналарда фармацевт ходим сифатида фаолият юритиш ҳуқуқидан маҳрум этилади", — деди Ибрагимова.

Ушбу реестр барча учун очиқ бўлгани боис, дорихона мудирлари ишга қабул қилишдан олдин бўлажак ходим мазкур рўйхатда бор ёки йўқлигини текшириб кўришлари тавсия қилинади.

Ушбу реестрни шакллантириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир ой муддатда амалга оширилиши белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан