Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Намангандаги Чорсу бозорида мол гўшти қатъий — 25 минг сўм этиб белгиланди
20.07.2017 17:13,  
14

Наманган шаҳар “Чорсу деқон универсал бозори”да мол гўшти 25 минг сўм этиб белгиланди. Бу ҳақда Namnews эълон қилган мақолада қайд этилган.

Мақолада ёзилишича, мазкур бозорга янги раҳбар тайинлангач, маълум ишлар амалга оширилди. Жумладан, ўтган ҳафта ичида бозорнинг бош дарвозаси ўнг тамонида гўшт растаси ташкил этилди. Унда мол гўштининг нархи қатъий – 25 минг сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, бозор худудида ишламай турган “умивальник”лар ишлатилди. Мавжуд 106 та турғун савдо шоҳобчаси, 866 та раста фаолияти бир мунча тартибга келтирилди. Маҳсулотларга нархномлар  тўла ёзиб қўйилди. Бу масалада шакар сотувчи устамонлар фаолияти алоҳида назоратга олинди. Натижада кунига  5 млн. сўм савдо қилинмоқда.  Дастлабки тозалов кунида 5 та автомашинада ахлат чиқариб ташланди.

"Чорсу" бозорининг Самарқанд кўчаси кенгайтрилиши, бунинг учун 14 хонадон кўчирилиши, уларнинг уйларини нархлаш, бузилишига ёрдам бериш, қурилиш ашёларини белгилаган жойларга етказиш, бу ҳудуд бозор ичига олиниши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан