Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Халқаро хайрия ташкилоти Ямандаги уруш жиноятлари учун Саудия Арабистони жавобгарликка тортилишини талаб қилди
20.07.2017 17:16,  
11

Буюк Британияда жойлашган Save The Children халқаро хайрия ташкилоти Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси томонидан яманлик болаларга қарши амалга оширилган оғир жиноятлар бўйича ҳисобот эълон қилди.

«Яманлик болалар ҳар томондан ҳужумга учрамоқда. Икки йилдан ортиқ вақтдан бери улар ўз уйларида, мактаб ва бозорларда ўлдирилмоқда ёки ярадор қилиинмоқда. Улар шифохоналар вадафн маросимларида бомбардимон қилинмоқда», дейилади ҳисоботда.

Қайд этилишича, қуролли гуруҳлар болаларни аскарликка ёлланишга мажбурлаб, уларни таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмоқда. Фуқаролар урушида иштироок этаётган томонларнинг барчаси аҳолини асосий эҳтиёжлар, жумладан, озиқ-овқат ва ёнилғи таъминотидан маҳрум қилган.

Ҳисобот муаллифлари Ямандаги вазиятни жаҳондаги энг йирик гуманитар инқироз дея баҳолашган. Айни пайтда Ямандаги 5 ёшгача бўлган болалардан 1,8 миллион нафари тўйиб овқат емаяпти. Бундан ташқари мамлакатда давом этаётган вабо эпидемиясидан 150 мингдан зиёд болалар жабр кўришга улгурган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳар йили болалар ва қуролли низоларга бағишланган ҳисобот эълон қилади. 2016 йилги ҳисоботда Яманда кураҳсб олиб бораётган гуруҳлар қаторида Саудия бошчилигидаги коалиция ҳам болалар ўлимига жавобгарлар рўйхатига киритилган эди. Аммо бир неча кун ўтгач, Саудия Арабистони мазкур рўйхатдан чиқариб ташланган.

Халқаро хайрия ташкилоти ҳисоботига кўра, коалиция томонидан мактаблар ва шифохоналар бомбардимон қилинганига доир кўплаб далиллар мавжуд. Ҳисобот муаллифлари Саудияни «қора рўйхат»дам олиб ташлашлари БМТга босим ўтказишда айблаганлар.
Ташкилот мутахассислари коалиция томонидан Яманда болалар ўлдириши ва майиб қилиниши, шунингдек, мактаблар ва шифохоналарга ҳужум амалга оширилгани бўйича далилларга эга эканликларини баён этганлар.

Жумладан, 2016 йилда коалиция ҳужумларидан болалар ҳалок бўлганига доир камида 19 та жиноят қайд этилган. Улар орасида шифохона ва мактабларга берилган зарбалар ҳам бор. Чунончи, 2016 йилнинг март ойида Ҳажжа вилоятидаги бозорга қилинган ҳаво ҳужуми туфайли 25 нафар бола қурбон бўлган ва яна 4 нафари жароҳатланган.

2016 йилда мактаблар бомбардимон қилиниши билан боғлиқ камида 8 та ҳолат қайд қилинган. Уруш туфайли мамлакатдаги 2 330 та мактаб вайрон қилинган. Ямандаги 2 миллионга яқин бола эса таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум. Йил давомида Саудия Арабистонининг бевосита иштирокида амалга оширилган ҳужумлардан 120 дан ортиқ бола қурбон бўлган.

Эслатиб ўтамиз БМТнинг болалар ва қуролли келишмовчиликлар бўйича ҳисоботида Саудия Арабистони «қора рўйхат»дан ўрин олган эди. 2015 йилда Яманда содир бўлган 306 нафар болалар ўлими ва 400 дан ортиқ жароҳатланишларга қироллик бошчилик қилаётган коалиция жавобгарлиги қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан