Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Венесуэлада аҳолининг 85 фоизи бир кунда иш ташлади
21.07.2017 09:05,  
8

Венесуэланинг турли шаҳарлари бўйлаб Николас Мадуро ҳукуматига қарши кенг миқёсли норозилик акциялари давом этмоқда, дея хабар беради Associated Press агентлиги.

Миллионлаб одамлар мамлакат конситуциясининг ўзгартирилишига қарши чиқишмоқда. Пайшанба куни мухолифат фуқароларни 24 соатлик иш ташлашга чақирган. Мухолифат тарқатган хабарга кўра, норозилик намойишларида Венесуэла аҳолисининг 85 фоиси иштирок этмоқда. Ҳукумат намойишчилар сони бўйича маълумот бермаган.

Президент Николас Мадуронинг бошқарув тизимини ўзгартиришга уриниши аксарият аҳолининг қаршилигига учраган. Мухолифат президентни диктатура ўрнатишга уринишда айбламоқда. Намойишчилар Мадуродан ҳокимиятдан кетишни талаб қилишмоқда. Аммо президент ҳокимиятни осонликча топширмоқчи эмас.

АҚШ ҳукумати Венесуэалага қарши иқтисодий санкциялар қўллаш билан таҳдид қилган. Шунга қарамай, мамлакат телевидениесида чиқиш қилган президент Мадуро ўзининг «сиёсий ислоҳотлари»ни амалга ошириш йўлидан қайтмаслигини маълум қилган. Унинг айтишича, кенг миқёсдаги намойишларга қарамай, мамлакатнинг йирик компаниялари тўлиқ куч билан ишламоқда.

Айни пайтда, бир неча ойдан бери дваом этаётган норозилик намойишларида қурбон бўлганлар сони 100 нафарга яқинлашиб қолган. Халқаро ташкилотлар Мадурони инсон ҳуқуқларини поймол қилишда айблаган. Мухолифат етакчилари шанба куни «катта юриш» ўтказишни режалаштирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан