Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Тошкент-Самарқанд» темир йўли бўйлаб арзон турар-жойлар қурилади
21.07.2017 09:57,  
16

Йил охирига қадар «Тошкент-Самарқанд» тезюрар темир йўли ёқасида жойлашган аҳоли пунктларининг архитектуравий қиёфаси яхшиланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 13 июлдаги қарорида (PDF) сўз кетади.

Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидаги участкалар бўйлаб жойлашган ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

Ҳужжатга мувофиқ, 1 октябрга қадар 3078 та уй реконструкция ва капитал таъмирланиб, уларнинг томлари алмаштирилади, олд қисмлари таъмирланиб, девор ўрнатилади. Мазкур мақсадлар учун 33,7 млрд сўм ажратилади.

Бундан ташқари, «Тошкент-Самарқанд» тезюрар темир йўли участкаси ёқаси бўйлаб намунавий лойиҳалар бўйича 629 та арзон уй-жой қурилади. Улар учун 79,1 млрд сўм сарфланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан