Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда Шароф Рашидов бюсти очилиш маросими бўлиб ўтди
21.07.2017 10:04,  
8

Атоқли давлат арбоби таваллуд топган, ҳозир унинг номи билан аталадиган туман марказида Шароф Рашидов бюсти очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.

Тадбирда адибнинг яқинлари, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари, фан ва адабиёт намояндалари иштирок этди. Туман марказида барпо этилган обод ва кўркам майдонга ўрнатилган ёдгорликка ёпилган пардани Шароф Рашидовнинг қизи Сайёра Рашидова ва Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узоқов очди.

Президентнинг 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ вилоятда “Мангуликка дахлдор сиймолар” мавзусида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. 

Жиззах шаҳрида мемориал уй-музейини ташкил этиш, адибнинг “Сайланма” асарлар тўпламини, шунингдек, “Халқимизнинг оташқалб фарзанди” номли хотира китобини нашрга тайёрлаш, ҳаёти ва ижтимоий-ижодий фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм яратиш ишлари амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан