Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент солиқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича эксперт комиссиясини ташкил этди
21.07.2017 13:31,  
11

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 июлдаги фармойиши билан республика солиқ тизимини такомиллаштириш бўйича доимий фаолият юритувчи эксперт комиссиясини ташкил этди.

Комиссия бир ойда энг камида бир марта йиғилиш ўтказиб, солиқ солиқ соҳасидаги халқаро тажрибаларни ўрганиш ва республика солиқ тизимини ривожланган давлатларда қабул қилинган, чет эл инвесторлари учун тушунарли бўлган ва уларни Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритишга рағбатлантирувчи солиқ тизимларига мувофиқ тарзга келтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишни белгилаб олади.

Шунингдек, солиқ сиёсатини амалга оширишни мониторинг қилиш, мавжуд камчиликлар ва заиф нуқталарни аниқлаш, солиқ тизимини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш, жумладан солиқларни умумдавлат ва маҳаллийга тақсимлаш, соддалаштирилган солиқ солиш тартибларини такомиллаштириш, солиқларнинг тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, энергия тежамкорлиги, ер ва сув ресурслари, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишдаги ўрнини ошириш ҳам муҳим вазифалар қаторида санаб ўтилди.

Комиссия тадбиркорлик субъектлари фаолияти самарадорлиги, корхоналарнинг молиявий барқарорлиги, иқтисодиётдаги ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати, дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик ўсиши кўрсаткичларига солиқ юки таъсирини ўрганиш билан шуғулланади.

У ҳудудларнинг солиқ қобилиятини аниқлаш, барча даражалардаги бюджет базалари даромадларини мустаҳкамлаш, молиявий ва солиқ идоралари, маҳаллий ҳокимият органларининг солиқ солиш базаларини кенгайтириш ҳамда йиғилаётган солиқларни оширишдаги манфаатларини мустаҳкамлашда методик масалаларни ишлаб чиқади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан