Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чимёнда 500 ўринли меҳмонхона ва замонавий осма йўл қурилади
21.07.2017 18:37,  
39

Чимён оромгоҳида хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун 500 ўринли замонавий меҳмонхона мажмуаси барпо этилади. Президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи чоғида мазкур лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Шунингдек, ушбу ҳудудда замонавий осма йўл қуриш режалаштирилган. Узунлиги 2 километр бўлган, 26 кабинадан иборат осма йўлни 10 ойда қуриш мўлжалланмоқда.

Президентга ҳудудларнинг сайёҳлик имкониятлардан унумли фойдаланиш бўйича режалар, 2017-2018 йилларда вилоятда туризм соҳасини янада ривожлантиришнинг асосий кўрсаткич прогноз параметрлари тақдим қилинди.

Маълумот учун, вилоятда Чимён оромгоҳи, Чорвоқ сув омбори, Ихнож, Урунгач, Шовур, Бодак кўллари бор. Жами 45 та меҳмонхона бўлиб, ўтган йили 100 мингдан зиёд сайёҳ ташриф буюрган. 4 туроператор, 4 табиий кўл, 71 санаторий, 1 қўриқхона, 5 ўрмон хўжалиги мавжуд.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан