Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Венесуэладаги намойишларда ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда
22.07.2017 10:55,  
5

Венесуэлада апрель ойидан бери ҳукуматга қарши бўлиб ўтаётган намойишларда ҳалок бўлганларнинг умумий сони 100 кишига етди, деб хабар бермоқда Франс Пресс агентлиги маҳаллий прокуратурага асосан.

Олдинроқ Венесуэла прокуратураси норозилик акцияларида 67 киши ҳалок бўлганини билдирганди.

Агентликка кўра, 15 ёшли ўсмир оммавий намойишларнинг охирги қурбони бўлди. Унинг ўлими тафсилотлари ҳақида маълумот берилмади.

Венесуэлада апрель ойи бошларидан бери оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Бу олий суднинг мухолиф Миллий ассамблея ваколатларини жиддий чеклаш бўйича қароридан сўнг юз берди. Қарор бекор қилинди, бироқ мухолифат вакиллари суд аъзолари истеъфоси ва навбатдан ташқари сайловлар ўтказишни талаб қилиб кўчаларга чиқишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан