Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қурол олиб юриш ҳуқуқи ёхуд оғримаган бошни оғритиб нима қиламиз
22.07.2017 21:19,  
36

Кичик бола эдим. Бобомлар белларини қийиқ билан боғлаб ёнларида сопига ажойиб тарзда нақшлар билан сайқал берилган, тиғида арабча ёзувлар туширилган пичоқларини ўзига мос бўлган нафис ғилофига солиб ёнларида олиб юрардилар. Бобомдан “нега доим пичоқ олиб юрасиз”, деб сўраган кезларим: “Эр кишини мана шу безайди! Биз жанговар халқнинг наслимиз!” деб жавоб берардилар.  

Ҳаққи рост, биз қадим жангари туркийларнинг авлодларимиз. Шундан туркий қавмларда қурол эр кишининг ҳамроҳи ва фахри сифатида қаралган. Душман ватан остонасига қадам ташлаган кезларда мардлар қўлига қурол олиб, ўз оиласини, яқинларини, ватанини ҳимоя қилишдек шарафли ишга бел боғлаган.

 Охирги бир неча кунлар ичида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Олий Мажлиснинг 2001 йил 12 майдаги 222-II сонли “Aмалга ошириш учун лицензия (рухсатнома) талаб қилинадиган фаолият турлари тўғрисида” қарори 1-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида” қонун лойиҳаси борасидаги муҳокамалар шу фикрларни ёзишга туртки бўлди. Aйнан шу қонун лойиҳасида ўз-ўзини ҳимоя қилиш мақсадида қуролга эгалик қилиш ҳақида фикрл юритиляпти. Маҳаллий интернет нашрлари ўз хабарларини “Ўзбекистонда қурол олиб юришга рухсат берилади” сарлавҳаси остида босиб ҳам олишди. Бу мақола эса анча ваҳима, қарама-қарши фикрларга сабаб бўлди.

Келинг, узоққа бормайлик, яқин 26 йиллик тарих нариёғида мамлакатимизнинг чўл, тоғли минтақаларида ҳам айрим шахсларнинг хонадонларида ов милтиқларини сақлаш урф бўлган. Бу урф ўша ҳудуднинг жўғрофий табиатидан келиб чиққанлиги билан изоҳланади. Бўриларнинг сурувга ҳужумидан ҳимоя ва ҳоказо. Бу  ҳудудларда истиқомат қилаётган хонадонларда тегишли рухсатномага эгалик қилган ҳолда қурол сақлаш ҳозир ҳам бўлса керак.

 Ҳозир биз тамомила бошқа даврда яшаяпмиз. Жамиятимизнинг тартиб-қоидалари ҳам ўзгарган. Тинчлигимизни қўриқлаётган миллий армия, жиноятчиликка қарши курашаётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишлаб турибди.

Келинг, чегаралар хавфсизлиги ва жамоатнинг тинчлигини таъминлаётган соҳа вакиллари қурол олиб юришсин-у, сизу биз тинчигина ишга бориб келайлик, фарзандларимиз фикрлари пневматик бўладими, баллистик бўладими - шу каби совуқ қуроллар олиб юришдан узоқ бўлсин.

Шу ўринда бир статистик маълумот. Дунёнинг кўпгина мамлакатларида қурол олиб юришга рухсат этилган. Айрим мамлакатларда, ҳаттоки, қурол-яроғ савдоси билан шуғулланиб келаётган дўконлар ҳам мавжуд. Масалан: AҚШ. Қўшма Штатларда бир неча йилдан бери қурол олиб юришни тақиқлаш кераклиги тўғрисида Конгрессда дебатлар тинимсиз давом этмоқда. AҚШдаги Клерк ва Герц тадқиқотлари натижаларига кўра, бир йилда америкаликлар ўз-ўзини ҳимоя қилиш учун 2.5 миллион марта қуролдан фойдаланишга мажбур бўлар экан. Қурол воситасида ўз-ўзини ҳимоя қилиш яхши. Aммо танганинг иккинчи тарафи ҳам бор. Бу AҚШда жиноятчилик сонининг кўплигидан ҳам далолат эмасми?

Aгар бизда ҳам қуролдан фойдаланишга рухсат этиладиган бўлса, бу жамият олдида бир қатор муаммоларни кўндаланг қилади. Кимлар қурол олиб юриши керак, қуролдан фойдаланиш ёши, қайси ҳолатларда қуролдан фойдаланиш ўз-ўзини ҳимоя қилиш деб топилади, деган саволлар баҳсли бўлиб қолиши мумкин. Ва қолаверса, қуролдан фойдаланиш тўғрисида янги бир қонунларни амалиётга татбиқ этиш керакки, бунинг натижаси ўлароқ амалдаги жиноят кодекси, жиноят процессуал кодекси, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик каби қатор қонун хужжатларига ўзгартириш киритиш керак бўлади. Бу эса қимматли  вақт, солиқ тўловчиларнинг катта миқдордаги маблағларидир.  Ҳурматли депутатларимизнинг диққат-эътиборини эса қурол олиб юришга рухсат берадиган қонундан-да долзарб бўлган масалаларга қаратиш анча маъқулроқ.

Хонадонда қурол сақлаш ҳам икки карра масъулиятни талаб этади. Ўзбеклар болажон халқ. Бола-да, қурол ўйнашга қизиқади. “Ушлаб кўрай, ўйнаб кўрай”, дейди. Отиб ҳам кўриши ҳеч гап эмас.  Худо кўрсатмасин-у…  Туф-туф-туф… Бундай ишлардан узоқроқ бўлайлик.

Жаҳонгир Эргашев, ўқитувчи

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан