Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Олтин бурун”ларнинг фикрича, хитойликларга янги автомобилнинг ҳиди ёқмайди
23.07.2017 11:33,  
19

Reuters агентлигининг хабар беришига қараганда, Нанкиндаги тадқиқот марказининг “олтин бурун” деб аталувчи экспертлари сарлавҳадаги хулосага келган.

“Шимолий Америкаликларга янги автомобилнинг ҳиди ёқади. Улар, ҳаттоки, эски машиналари учун янги машина ҳидини берувчи спрей сотиб олади. Хитойда эса ҳаммаси аксинча”, дейди Ford заводи мутахассисларидан бири.

J.D. Powerнинг изланишлари салондаги нохуш ҳид хитойликларни машина харидидан қайтарувчи асосий омил эканлигини кўрсатди. Хитой ҳайдовчилари автомобилдан анқиётган ис инсон саломатлигига зиён етказиши мумкин, деб ҳисоблайди.

“Форд”нинг ҳид бўйича экспертлари йилига 300га яқин тест ўтказади. Улар салон гиламчасидан тортиб, руль чамбарагигача искаб кўради ва “сезилмас”дан “ўта ёқимсиз”гача бўлган баҳони беради. Масалан, улар машинанинг баъзи деталларини “куйган резина”, “айниган гўшт” ёки “сассиқ пайпоқ” ҳидига қиёслаши мумкин. Бундай деталлар изига қайтариб юборилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан