Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги учун учувчисиз аппаратлар ишлаб чиқарилади
24.07.2017 15:27,  
15

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига бўлган сафари давомида «Ўзагротехсаноатмашхолдинг» корхонасига ташриф буюриб, у ерда дала майдонларини учувчисиз аппарат ёрдамида ўтказилган мониторинги натижалари билан танишиб чиқди.

Квадрокоптер ёрдамида қишлоқ хўжалик ер майдонларининг ҳудуди ўлчаниб, аэрофотосъемки қилинган ва электрон маълумотлар базасига киритилган. Тажриба натижасида ушбу иш учувчисиз аппарат (дрон) ёрдамида амалга ошириш самолётдан кўра бир неча баробар самарадор эканлиги аниқланган. Масалан, 100 гектар майдонни “Ан-2” самолёти ёрдамида ўрганиш учун 20 соат вақт керак бўлади. Дронлар ёрдамида эса ушбу ишни 4 соатда амалга оширса бўлади. Ундан ташқари махсус дронлар пахта далаларига дори пуркаш вазифасини ҳам самарали ўташи мумкинлиги намойиш қилинди.

“Бундай замонавий ускуналар қишлоқ хўжалиги учун муҳим аҳамиятга эга. Агар бизни кеалажак қизқитирса, биз тезда ишлашнинг замонавий услубларига ўтишимиз керак. Дронлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор беришимиз, ушбу мақсадда қўшма корхона ташкил қилишимиз ва керакли кадрлар тайёрлашимиз керак”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, президент эътиборига «Ўзагротехсаноатмашхолдинг» корхонаси томонидан 2017-2018 йилларда, Белоруссия билан биргалкда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалик техникаси намуналари тақдим этилди ҳамда ушбу соҳадаги  ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан